Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини бошқариш ва ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари
Козимбек Ғозиев
2022
Общество и инновации
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида олий таълим ташкилотларини ташкил этиш ва бошқаришнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари ҳамда молиявий мустақиллик асослари ёритилган. Мавжуд миллий қонун-чилик асосида таҳлил этиш асносида олий ўқув юртларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. Шунингдек, миллий қонунчиликдаги таълим соҳаси ривожига тўсқинлик қилаётган ҳолатлар аниқ далиллар ва статистик маълумотлар билан ёритилган. Олий таълим соҳасини ташкил этиш ва бошқаришдаги
more »
... ва олий вакиллик органларининг мутлақ ваколатини қисқартириш, мазкур соҳага кенг автономия ва эркинлик бериш масаласига алоҳида тўҳталиб ўтилган. Шу билан бирга, олий таълимни молиялаштириш асосларини бугунги кун талабларига мослаштириш, фақатгина анъанавий молиялаш манбаси эмас, балки хорижий тажриба асосида фондлар ташкил этиш масаласи кўтарилган. Инвестициявий жозибадорликни ошириш, хусусий секторга кенг имконият яратиш орқали давлат-нинг маъмурий-буйруқбозлик механизмларидан воз кечиш жараёнларини бошлаш тадқиқ этилган. Ривожланган мамлакатларнинг барчасида таълимни битта вазирлик билан тартибга солиш мумкинлиги таҳлил этилган. Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларини ташкил этиш тартиби ва механизмлари, лицензиялаш, аккредетация қилиш ва бу борадаги қонунчилик муаммолари ва хорижий мамлакатлар тажрибаси қиёсий таҳлил асосида кўрсатил-ган. Олий таълим ташкилотларининг тўлиқ молиявий мустақиллик борасидаги муаммоларини бартараф этишнинг замонавий ечимлари кўрсатилган ҳамда ҳозирги кунда олий таълим ташкилотларига молиявий мустақил-лик берилган бўлса-да, амалда ундай эмаслиги, давлат томонидан давлат ва нодавлат таълим ташкилотларига квота асосида талабаларнинг бюджет асосида ўқитилиши молиявий мустақилликка путур етказиши очиб берилган. Шунингдек, таълим ташкилотлари бир сўмини ҳам ғазначилик рухсатисиз сарф эта олмаслиги, бу муам-моларни ечиш масалалари хорижий мамлакатлар мисолида таҳлил этилган. Ўзбекистонда олий таълим ташкилот-ларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари таҳлил қилинган ҳолда, қонунчилик асосларини такомиллаш-тиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
doi:10.47689/2181-1415-vol3-iss6/s-pp131-155
fatcat:u2si7sxunverxezuewkuaecxsi