КОРПУС ЛИНГВИСТИКАСИДА ПОЛИСЕМИЯ

Муқаддас Абдурахманова, Азизахон Рахманова
2021 COMPUTER LINGUISTICS: PROBLEMS, SOLUTIONS, PROSPECT  
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таянч докторанти Аннотация: Мақолада компьютер усуллари, хусусан коллакаций, яъни семантик қуршовдан фойдаланиш усули кўп маъноли сўзлар семантикасини ўзлаштиришда, таржима жараѐнида муқобил бирликларни танлашда аҳамиятли эканлиги ѐритиб берилган. Полисемик сўзларнинг маънолари синтактик қуршов таркибида таҳлил қилинган. Калит сўзлари: корпус, омонимия, полисемия, разметка, семантик қуршов Жаҳон корпус лингвистикасида туркум омонимиясини
more » ... ологик разметкада баратарф этиш учун қуршовдан (олдин ѐки кейин келган сўздан:правые и левые коллокаты) фойдаланилади. Бирикма сўзнинг қайси туркумга мансублигини аниқ кўрсатиб туради [1]. Коллокаций (правые и левые коллокатыбиз бу усулни -синтактик қуршов‖ деб номладик) усулини полисемантик сўзларни таҳлил қилишда ҳам қўллаш мумкин. Фақат бу ўринда туркий тиллар, хусусан, ўзбек тилининг ўзига хос табиати намоѐн бўлади: бунда бирикмалардаги тобеҳокимлик муносабатига асосланилади. Ўзбек тилининг ўзига хослиги шунда кўринадики, бунда сўзнинг ўнг ѐки чап томонида турган қисм, деб эмас, олдин ѐки кейин келган сўз деб ажратиш тўғрироқ бўлади. Ўзбек тилида, баъзан, ѐнма-ѐн келган сўз боғланмаслиги ҳам мумкин: Унинг отаси бош чўпон, ўзи эса чўпон ѐрдамчиси бўлиб ишлай бошлади жумласида бош чўпон сўзи билан бирикма ҳосил қилади, лекин ундан олдин келган отаси сўзшакли билан синтактик муносабатга киришмайди, ҳоким тобелик асосида бирикмайди. Бунда бирикмалар омоним сўзнинг қайси варианти қўлланганини кўрсатиб турганидек, полисемантик сўзнинг қайси маъноси реаллашаѐтганига аниқлик киритади.
doi:10.52773/cl:psp/vol_1_issue_1/a3 fatcat:ut4rl6i3p5dojemibjkuyfi34y