Экология соҳасини тартибга солувчи давлат бошқарув органлари тизимини оптималлаштириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил

Адхамжон Ахроров
2022 Общество и инновации  
Мақолада давлат бошқаруви, экология соҳасини тартибга солувчи давлат бошқарув органлари тушунчаси, тизими ҳуқуқшунос олимларнинг илмий қарашлари асосида таҳлил қилинган. Жумладан, экология соҳасини тартибга солувчи давлат бошқарув органларини ваколатига кўра умумий, махсус ва функционал органларга ажратиш масалалари ёритилган. Шунингдек, Германия, Япония, Жанубий Корея, Хитой Халқ Республикаси, Украина ва Ҳиндистон каби дунёнинг ривожланган мамлакатлари тажрибаси ўрганилган. Тадқиқот доирасида
more » ... кология соҳасини тартибга солувчи давлат бошқарув органларини турли гуруҳларга ажратилган ҳолда тадқиқ этиш асослари ва бу борада олимларнинг қарашлари асослантирилган. Тадқиқот якунида ушбу соҳани тартибга солувчи давлат бошқарув органлари тизимини такомил-лаштириш зарурияти ҳамда давлат бошқарувининг таъсирчан механизмларини яратиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
doi:10.47689/2181-1415-vol3-iss7/s-pp39-47 fatcat:c7ee77a4rzdp5hdlwss43h22sm